Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Пахтакор"ни мағлуб этган "Динамо" Олий Лигада пешқадамга айланди

Олий лиганинг 3-турида "Пахтакор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилди.
Ўйин ҳақида қисқача қилиб шуни айтиш мумкинки, Шарипов шогирдлари ўйин давомида жуда ишончли ҳимояланишди. "Пахтакор" ҳужумга берилиб кетган ҳоллардагина ҳужумга ўтиб туришди. "Пахтакор"чилар эса имкониятларни кўкка совуриш бўйича бугун анча "Тажриба" тўплаб олишди.
Сўнгги дақиқаларда "Пахтакор" гол киритиш учун тўлиқ ҳужумга ўтганида Шарипов шогирдлари қарши ҳужумга ўтди ва ўнг бурчак яқинида мезбонлар қўполлик ишлатишди. Толибжонов жарима зарбаси белгилади. Жарима майдончаси ичига оширилган тўпни Шохрух Холматов йиқилаётиб боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни очди.
Қўшиб берилган дақиқадарда эса Сергеев самарқандликлар дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, бироқ бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтариб қолди.
Шу тариқа, "Динамо" дастлабки 3та турдан сўнг 100 фоизли натижа қайд этган ҳолда, мусобақа жадвалида карвонбошилик қилишда давом этмоқда. Самарқандликлар ҳали ўз дарвозаларидан ўтказиб юборишмагани эътиборга молик.
"Пахтакор" эса 3та ўйиндан кейин 4 очкога эга бўлиб турибди.

Олий лига, 3-тур
"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" 0:1
ГОЛ: Шоҳрух Холматов (88)
"Пахтакор": Эргашев, Козак, Ораховац, Булят, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Андреев, Нуруллаев, Искандеров, Сергеев (с)
"Динамо": Наумов, Локаев, Б.Исроилов, Бозоров (с), Азимов, Сулаймонов, Қаҳрамонов, Холматов, Низомов, Мамажонов, А.Исроилов
Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар