"Малага" клуби "Марсел" собиқ устози Мичел Гонсалесни янги бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақида жамоа расмий сайти хабар бермоқда. 53 ёшлик мураббий билан шартнома жорий мавсум сўнггигача тузилди.
"Малага" каби етакчи клуб бош мураббийи бўлиш катта шараф. Бундан бахтиёрман ва ишга киришишга тайёрман," - дея айтиб ўтди Мичел.
Мичел фаолияти давомида "Хетафе", "Севилья" ва "Олимпиакос" каби клубларни бошқарган. Янги бош мураббий қўли остида "Малага" дастлабки машғулотини 8 март куни ўтказади.