Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЖЧ–2018 саралаши. Равшан Эрматов БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди

ЖЧ–2018 саралаши. Равшан Эрматов БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди

ЖЧ–2018 саралаши. Равшан Эрматов БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 6-туридан ўрин олган БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради. Баҳрайнлик Абдулраҳмон Абдулхолиқ ал-Делавар ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Учрашув комиссари – Кемел Токабаев (Қирғизистон).  

БАА ва Япония ўртасидаги учрашув 23 март куни Ал-Айн шаҳридаги Hazza Bin Zayed Stadium майдонида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:30 да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳи 5-туридан кейин Япония 10 очко билан тўплар нисбати бўйича Саудия Арабистонига (10 очко) имкониятни бой берган ҳолда 2-ўринда бормоқда. БАА 9 очко билан Австралияга (9 очко) тўплар нисбати бўйича имкониятни бой берган ҳолда 4-поғонани банд қилиб турибди. 

1488872253
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар