Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Симеоне: Танаффусгача гол уриб олганимизда, бу бизга асқотарди

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания Ла лигасининг 24-тури доирасида «Барселона»га қарши бўлиб ўтган ўйин (1:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоа чарчагани, футболчиларга енгиллик етишмагани кўриниб турди. Биринчи бўлимда зўр ўйнадик. Афсуски, танаффусга қадар гол ура олмадик. Бу бизга жуда асқотган бўларди. "Барселона"га қарши бўладиган ҳар бир ўйинда ғалаба қозонадигандек ҳиссиёт бўлади. Аммо бунинг ўрнига яна мағлубият. Вазифалар ҳақида гапиришни истамайман. Мақсадимиз ўзгармаган: ўйиндан ўйинга ҳаракатланамиз. Мавсум сўнгида эса барчаси маълум бўлади", — деди Симеоне.

1488172164
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар