Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Энрике: "Атлетико»ни мағлуб этиш учун кўп куч сарфладик"

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 24-тури доирасида "Атлетико"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. "Висенте Кальдерон"даги ўйинда каталоанияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Жуда оғир ғалаба. Биринчи бўлимда катта босим остида қолдик. "Атлетико" яхши прессинг уюштирди ва бизга қийин бўлди. Танаффусдан кейин эса "Атлетико" у қадар прессинг қила олмади, биз эса ўз ўйинимизни кучайтирдик. Энг асосий рақибларимиздан бирини мағлуб этиб, жадвалда пешқадам бўлиб олганимиздан хурсандман.

Биринчи бўлимда биз кўп хатога йўл қўйдик ва тўпни кўп йўқотдик. Лекин футболчилар катта куч сарфлаб, тўп назорат ўзимиз томонга оғдиришди. Бу ғалаба учун катта куч сарф қилдик", — деди Энрике.

1488172016
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар