Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Спаллетти: "Агар "Рома" "янги Тотти"ни топмаса, ривожланмайди"

"Рома" бош мураббийи Лучано Спаллетти, Италия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Торино" (4:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун шогирдларим яхши ўйин намойиш қилишди. Биз тезкор гол урдик, натижада устунликка эга бўлдик. Бугун бундан ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди.

"Наполи", "Интер", "Милан", "Лацио" ва "Ювентус" билан тенг кураш олиб бориш учун барча соҳаларда ривожланишимиз керак, шунингдек Тотти даражасидаги янги футболчиларни топишимиз даркор.

Франческога ҳар доим таянишимиз мумкинлигига ўрганиб қолганмиз, бироқ "янги Тотти"ни топмасак, бизда ривожланишда муаммо пайдо бўлади" - деди Спаллетти.

1487584456
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар