Кроос яна собиқ жамоасига қайтадими?

Кроос яна собиқ жамоасига қайтадими?

Кроос яна собиқ жамоасига қайтадими?

Унда Мадриддан кетиш истаги йўқ.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Реал" Мадрид хавбеки Тони Кроосни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра немис гранди вакиллари аллақачон бу борада 30 ёшли германиялик футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборишган. Айтиш керакки Кроос учун "Бавария" бегона эмас. У 2007-2014 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кроос фаолиятини "Реал"да якунлаш истагида экани ҳақида айтиб ўтган эди. У жорий мавсум 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз