Кейн А Серия гранди сафига ўтиши мумкин

Кейн А Серия гранди сафига ўтиши мумкин

Кейн А Серия гранди сафига ўтиши мумкин

У бунга розилик билдириши мумкин.

"Ювентус"клуби "Тоттенхэм" форварди Харри Кейннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tuttosport нашрининг ёзишича туринликлар англиялик ҳужумчи олдинги жизиқда Криштиану Роналдуга яхши тандем бўлишига ишонишмоқда. "Тоттенхэм"нинг катта эҳтимол билан ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолишини инобатга олган ҳолда Кейн ҳам ушбу таклифга розилик билдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Кейн жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз