“Бухоро” мураббийи “Пахтакор”нинг 1-голига эътироз билдирди. Чиндан ҳам қоида бузганмиди? (Видео)

“Бухоро” мураббийи “Пахтакор”нинг 1-голига эътироз билдирди. Чиндан ҳам қоида бузганмиди? (Видео)

“Бухоро” мураббийи “Пахтакор”нинг 1-голига эътироз билдирди. Чиндан ҳам қоида бузганмиди? (Видео)

Суперлига 2-туридаги баҳсли вазият акс этган видео

“Пахтакор” – “Бухоро” учрашувида мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Беллашувдан сўнг матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев “шерлар”нинг биринчи голи урилаётган паллада қоида бузилган бўлиши мумкинлигини, ўша ҳолатни кўриб чиқиш кераклигини ва баъзи саволлари борлигини айтганди.

9571583690762

9571583690762

SPORTS.uz сайти ушбу ўйинни тасвирга олган ва бизнинг объективимизга мураббий эътибор билдирган кадр тушган. Назаримизда, тожикистонлик мутахассиснинг фикрлари тўғрига ўхшайди. Чунки Драган Черан тўпга сакраётганда иккала қўлини рақибга қўйгани акс этган.

Қуйида ушбу ҳолатни томоша қилишингиз мумкин:

2 март куни Суперлигада 1-тур якунлангач, ЎФA ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан учрашувлардаги баҳсли вазиятлар таҳлил қилинганди ва бу иш ҳар доим ўтказилиши таъкидланганди. Бу тур якунларига бағишланган семир ўтказилса, Чераннинг урган биринчи голида қоида бузилган ёки йўқлигини мутахассислар изоҳлаб беришади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз