"Рома" "Севилья"га қарши ўйинда иштирок этиш учун Испанияга уча олмаяпти

"Рома" "Севилья"га қарши ўйинда иштирок этиш учун Испанияга уча олмаяпти

Европа футболи алғов-далғов бўлиб кетди.

"Рома" Европа лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйинда иштирок этиш учун Испанияга уча олмаяпти. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра коронавирус сабаб Испания ва Италия ўртасида ҳаво йўллари ёпилган. Шу боис “бўрилар” раҳбарияти ҳукумат вакиллари билан гаплашиб, чартер рейс орқали жўнаб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Айтиш лозимки айни дамда кетиш учун жуда оз вақт қолган. Шу боис катта эҳтимол билан “Севилья” – “Рома” учрашуви қолдирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув 12 март куни Тошкент вақти билан соат 22:55 да бошланиши белгиланган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз