Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлашга қарор қилди

Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлашга қарор қилди

Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлашга қарор қилди

У жуда узоқ йиллар футбол ўйнади.

Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси Марселиньо 44 ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилди.

У ҳозирда Бразилиянинг Параиба штати "Деспортива Перилима" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У ўзининг профессионал футболчи сифатидаги сўнгги учрашувини 15 март куни  "Сентро Спортиво Параибано" клубига қарши ўтказади.

У фаолиятини якунлагач "Деспортива Перилима" клуби мураббийлар штабида иш бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Марселиньо фаолияти давомида "Кампиненсе", "Парагуасуэнсе", "Сантос", "Риа-Бранко", "Сан-Паулу", "Марсель", "Гремио", "Герта", "Трабзонспор", "Вольфсбург", "Фламенго", "Коритибу", "Сан-Паулу", "Спорт Ресифи", "Гремио Баруэри", "Боа", "Форталезу", "Интер" (Лажис), "Жоинвиль", "Оэсте", "Ипирангу", "Трези" ва "Португезу Деспортос" клубларида тўп сурган. Бразилия терма жамоасида эса 5 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол уришга эришган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз