Иличич Ибрагимовичнинг рекордини янгилади

Иличич Ибрагимовичнинг рекордини янгилади

Иличич Ибрагимовичнинг рекордини янгилади

Словениялик футболчи ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда.

"Аталанта" етакчиси Иосиф Иличич Чемпионлар Лигаси нимчорак финали жавоб учрашувида "Валенсия" дарвозасини 4 бор ишғол қилди. "Месталья" стадионида кечган баҳсда Иличич Чемпионлар Лигаси тарихида 3 та ва ундан ортиқ гол киритган энг ёши катта футболчига айланди. У ушбу натижани қайд этган пайтда 32 ёш 41 кунлик эди. 

Маълумот учун, аввалги натижа Златан Ибрагимовичга тегишли эди. Швециялик ҳужумчи 2013 йили ПСЖ сафида "Андерлехт"га қарши баҳсда хет-трик қайд этганди. Бу пайтда Златан 32 ёш 20 кунлик бўлган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз