Мбаппе коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

Мбаппе коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

Мбаппе коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

Мбаппе вирус юқтирган ёки юқтирмаганлигини аниқлаш учун тест топширди.

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборди.

Маълум бўлишича, у бугун коронавирус борасида текширув тестини топширган. Тест натижалари сешанба оқшоми ёки чоршанба куни тонгда маълум бўлади.

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухелнинг айтишича, Мбаппеда "ангина" бор ва айнан томоқ оғирғи туфайли, Мбаппе сўнгги 2 кунлик машғулотларни ўтказиб юборган.

Франциялик футболчи "Боруссия"га қарши ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги ҳам чоршанба куни тонгда аниқ бўлади.

Маълумот учун, Францияда 1700 нафар инсон коронавиурсга чалинган. Шулардан 33 таси вафот этган бўлса, 86 нафари оғир аҳволда ва 12 таси соғайиб кетган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз