"Атлетико" "Наполи" ҳужумчиси учун курашга қўшилди

"Атлетико" "Наполи" ҳужумчиси учун курашга қўшилди

"Наполи" ҳужумчиси Ирвинг Лосано "Атлетико" қизиқишлари доирасига тушиб қолган.

Мексикалик футболчи неаполликлар сафида ўзининг тўлақонли кучини намойиш этолмаяпти. Бунга сабаб сифатида Гаттузо томонидан футболчига кам ўйин амалиёти берилаётгани кўрсатилмоқда. 24 ёшли ҳужумчининг хизматларига АПЛ клубларидан "Вест Хем" ва "Эвертон" қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лосано "Наполи" таркибига ўтган ёзда ПСВ дан келиб қўшилганди. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз