Ибрагимович яна

Ибрагимович яна "Милан"ни тарк этиши мумкин

Ибрагимович яна "Милан"ни тарк этиши мумкин

Қишки трансферлар ойнаси давомида миланликлар билан қисқа муддатли шартнома имзолаган футболчи ёздаёқ клубни тарк этиши мумкин.

Златандан ташқари клуб спорт директори Паоло Мальдинининг келажаги ҳам сўроқ остида. Бунга "россонерилар" раҳбариятидаги ўзгаришлар сабаб бўлмоқда. Яқиндагина жамоадан кетган клуб расмийси Звонимир Бобан ва Мальдини швециялик футболчининг "Милан"га қайтишида асосий ролни ўйнашган эди.

Маълумот учун, 38 ёшли ҳужумчи миланликлар сафига келиб қўшилгач, барча мусобақаларда 10 та беллашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз