Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

A-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Россия 2 6
2 Уругвай 2 6
3 Миср 2 0
4 Саудия Арабистони 2 0
B-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Испания 2 4
2 Португалия 2 4
3 Эрон 2 3
4 Марокаш 2 0
C-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Франция 2 6
2 Дания 2 4
3 Австралия 2 1
4 Перу 2 0
D-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Хорватия 2 6
2 Нигерия 2 3
3 Исландия 2 1
4 Аргентина 2 1
E-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Бразилия 2 4
2 Швейцария 2 4
3 Сербия 2 3
4 Коста-Рика 2 0
F-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Швеция 1 3
3 Германия 1 0
4 Жанубий Корея 1 0
G-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Бельгия 1 3
2 Англия 1 3
3 Тунис 1 0
4 Панама 1 0
H-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Сенегал 1 3
2 Япония 1 3
3 Колумбия 1 0
4 Польша 1 0

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Локо Андижонда осонлик билан ғалаба қозонди

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги учрашувлар бўлиб утди. Андижоннинг "УзДонгЖу" жамоаси Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини кабул килди.

Ушбу учрашувда 1-лига вакили Олий лига пешқадамига қарши муносиб тайёргарлик кўргани яққол намоён булди. Ўйиннинг дастлабки гол муаллифи мехмонларнинг Грузиялик легионери, хамда жамоа сардори Кахи Махарадзе булди. У учрашувнинг 37- дақиқасида хисобни очди. Ушбу голдан сўнг мезбонларнинг уйини анча фаоллашди ва биринчи бўлимнинг 44-дақиқасида тиниб-тинчимас мохир хужумчиси Шахбоз Жумабоев хисобни тенглаштирди, 1:1. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

2-бўлимда мехмонларнинг бош мураббийи тажрибали ўйинчилар Тимур Копадзе ва Сардор Мирзаевларни майдонга туширди. Ушбу ўзгаришлар мехмонларни 2-бўлимда рақибига хеч қандай имкон бермаганлиги яккол намоён бўлиб колди. Учрашувдаги иккинчи гол ўйиннинг 68-дақиқасида содир этилди, "Локомотив"нинг мохир хужумчиси Темурхўжа Абдухоликов чамаси майдоннинг 25 метр узокликдан урган голи учрашувдаги энг чиройли гол булди, 1:2.  Ушбу голдан сўнг учрашувнинг қолган қисмлари Локомотивнинг устунлигида ўтди.

Ўйиннинг 78-дақиқасида мезбонларнинг ҳимоячиси жарима майдони ичига ёриб кирган Дониёр Усмоновга нисбатан қўполлик ишлатди.  Вазиятга яқин турган бош хакам Димитрий Пислегин хеч иккиланмасдан 11 метрлик нуктани кўрсатди. Пенальтини 2-бўлимда майдонга тушган Сардор Мирзаев бажарди ва хисобни 1:3 бўлишини таъминлади. Учрашувдаги сўннги гол ўйиннинг 89-дақиқасида кузатилди, иктидорли ярим химоячи Қувондик Рўзиев номига ёзилди, 1-4. Ушбу голдан сунг дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

Бу йирик ғалабадан сўнг Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бир оёғи билан кейинги боскич йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

1458927080
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар