"Челси" - "Бавария" учрашувида кимнинг имкониятлари юқори?

"Челси" - "Бавария" учрашувида кимнинг имкониятлари юқори?

Бизни Лондонда супер тўқнашув кутмоқда.

Хабарингиз бор бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна 2 та беллашув бўлиб ўтади. “Челси” – “Бавария” баҳси шулар жумласидандир.

Биз эса ушбу беллашув олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолаб чиқамиз.

1_2

1_2

Мавсумни янги мураббий билан бошлаган “аристократлар” аввалига ажойиб ўйинлар кўрсатишди. Бироқ, Френк Лэмпард шогирдларидан негадир охирги 5-6 та ўйинда омад юз ўгирмоқда. Улар сўнгги 6 та беллашувнинг 2 тасида мағлуб бўлишди, 2 тасида дуранг ўйнашди ва қолган 2 тасида эса ғалаба қозонишди. Кўриниб турибдики жамоа ўйинига барқарорлик етишмаяпти.

Шу ўринда “Челси”нинг ҳимоя чизиғида ҳам етарлича муаммолар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Лондонликлар сўнгги 6 та ўйинда ўз дарвозаларидан 9 та гол ўтказиб юборишган.

3

3

Ҳужум чизиғи ҳам аъло даражада ўйин кўрсатмаяпти. Охирги 6 та ўйинда “Челси” ҳужумчилари рақиб дарвозасига бор йўғи 8 та гол ургани ҳам буни исботлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ўзи иштирок этган “H” гуруҳида 11 очко билан “Валенсия”дан сўнг 2-ўринни эгаллаган эди.

2_2

2_2

“Челси”нинг сўнгги 6 та ўйинда қайд этган натижалари:

“Ньюкасл” – “Челси” 1:0

“Челси” – “Арсенал” 2:2

“Халл Сити” – “Челси” 2:1

“Лестер” – “Челси” 2:2

“Челси” – “Манчестер Юнайтед” 0:2

“Челси” – “Тоттенхэм” 2:1

коутин

коутин

“Бавария” мавсумни муваффақиятсиз бошлагач, жамоа раҳбарияти бош мураббий Нико Ковачни истеъфога чиқарди. Орадан маълум вақт ўтгач эса жамоа ўйини яна аввалги ҳолатига қайта бошлади. Қайд этилаётган натижалар эса Ханс-Дитер Флик бу борада мюнхенлик футболчилар билан анчайин салмоқли ишларни амалга ошираётганини кўрсатиб турибди.

Немис гранди сўнгги 6 та ўйиннинг 5 тасида зафар қучди. Фақат 2-ўринда бораётган “РБ Лейпциг”га қарши ўйиндагина дуранг қайд этди холос.

бавар_2

бавар_2

Шу ўринда “Бавария” ҳужумчилари нақд “замбаракнинг ўқи” эканликларини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Улар охирги 6 та ўйинда рақиблари дарвозасига нақд 19 та гол уришган.

Флик шогирдларининг ҳимоя чизиғидаги ўйинларини ҳам эътироф этиш керак. Ҳар ҳолда жамоа сўнгги 6 та ўйинда бор йўғи 7 та гол ўтказиб юборган. Шуларнинг 2 тасида дарвоза дахлсизлиги сақланиб қолинган.

томас

томас

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ўзи иштирок этган “B” гуруҳида барча 6 та ўйинда ғалаба қозониб, 18 очко билан 1-ўринни эгаллаган эди.

“Бавария”нинг сўнгги 6 та ўйинда қайд этган натижалари:

“Бавария” – “Шальке” 2:0

“Майнц” – “Бавария” 1:3

“Бавария” Хоффенхайм” 4:3

“Бавария” – “РБ Лейпциг” 0:0

“Кёльн” – “Бавария” 1:4

“Бавария” – “Падерборн” 3:2

Хулоса ўрнида. Юқоридагиларни инобатга олган ҳола айтиш керакки, Лондондаги беллашувда кичик устунлик “Бавария” томонида. Аммо, “аристократлар” ҳам ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозонишга ҳаракат қилишлари аниқ. Ушбу ўйинда катта эҳтимол билан ҳар иккала томн дарвозалари ҳам ишғол этилиши мумкин.

чел_1

чел_1

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги беллашув 2017 йилнинг 25 июлида Халқаро Чемпионлар кубоги тижорий турнири доирасида бўлиб ўтган. Ўшанда 2:3 ҳисобида "Бавария" ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” – “Бавария” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. Жамоаларнинг жавоб баҳси 19 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз