"Боруссия" Дортмунд топ-5 чемпионатлари жамоалари орасида биринчи бўлди

"Боруссия" Дортмунд топ-5 чемпионатлари жамоалари орасида биринчи бўлди

Шунчаки ажойиб натижа!

Хабарингиз бор бугун Бундеслиганинг 23-турида “Боруссия” Дортмунд сафарда “Вердер”ни 2:0 ҳисобида таслим қилди.

Дастлаб, 52-дақиқада Жейдон Санчонинг узатмасидан сўнг ҳимоячи Дан-Аксель Загаду ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Эрлинг Холанд бременликлар дарвозасига 2-голни урди. Унинг голига эса Ашраф Хакими ассистнентлик қилди.

Эътиборлиси, бу Санчонинг Бундеслигадаги 14-ассисти бўлди. Хакимида эса ассистлар сони 10 тага етди. Шу тариқа “Боруссия” Дортмунд 2 та футболчиси 10 тадан кўп ассистлик қилган Европа топ-5 чемпионатлардаги ягона жамоага айланди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз