"Реал" эртага янги футболчисини оммага таништиради

"Реал" эртага янги футболчисини оммага таништиради

У мавсумни Кастильяда ўтказади.

Мадриднинг “Реал” клуби таркибга янги келиб қўшилган ярим ҳимоячи Рейньерни эртага расман оммага таништиришини маълум қилди.

Ушбу тадбир эртага “Сантьяго Бернабеу”да Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади. Тадбир давомида 18 ёшли футболчи “Реал” либосида оммага кўриниш беради ва журналистлар иштирокидаги матбуот анжуманида иштирок этади.

Маълумот учун, “қироллик клуби” Рейньерни январда 30 млн евро эвазига харид қилган эди. У мавсумни “Реал Мадрид Кастилья” жамоасида ўтказади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз