Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўтиш баҳсида "Норин"ни мағлуб этган "Навбаҳор" Олий лигада қолди

Бугун Тошкентда, Олий лигада 15-ўринни эгаллаган «Навбаҳор» ва Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаган «Норин» клублари ўртасида Олий лига 2017да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш имконини берадиган ўтиш баҳси ўтказилди.

Ўйин қор билан қопланган майдонда, оғир шароитда ўтказилди. Учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, 17-дақиқада «Навбаҳор» футболчиси Илҳом Бойдедаев рақибини тирсаги билан ургани учун майдондан четлатилди ва жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Аммо бир футболчи кам бўлиб қолган наманганликлар иккита гол уришга муваффақ бўлишди.

23-дақиқада Исоқжонов чап қанотдан жарима майдонига кириб келди ва яиқн масофадан аниқ зарба йўллаб, «Навбаҳор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

30-дақиқада Алишер Маҳмудов чамаси 25 метр масофадан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, чиройли гол урди ва орадаги фарқни оширди.

35-дақиқада ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланган «Норин» ҳужумчиси Шоҳруҳ Достонов дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, аниқ зарба билан гол уриб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Иккинчи бўлим «Норин» клубининг ташаббуси остидан ўтди. Бироқ улар яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. 84-дақиқада Алишер Маҳмудов чамаси 30 метр масофадан дарвоза томон кучли зарба йўллаганида, дарвозабон Исабоев тўпни ушлаб қололмади ва у дарвозага кириб кетди.

Ўйин охиригача керакли натижани ушлаб қололган «Навбаҳор» келаси мавсумда ҳам Олий лигада иштирок этадиган бўлди.

Ўтиш баҳси, Тошкент. 28 ноябрь

Навбаҳор (Наманган) – Норин (Ҳаққулобод) – 3:1 (2:1)

Ҳакамлар: Б.Намозов, Н.Рўзимов, Ф.Ёрмуҳаммедов, А.Рисқуллаев.
Назоратчи – Р.Айтеков.

Голлар: Исломбек Исоқжонов (23), Алишер Маҳмудов (30, 84) - Шоҳруҳ Достонов (35)

“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдадаев, 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 28. Исломбек Исоқжонов (Владислав Алексин 89), 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Абдумалик Абдуллаев (Шоҳжаҳон Аббосов 86), 51. Азизбек Мамазойитов, 99. Руслан Вагапов (Ғайрат Жўраев 46).
Захира: 32. Мирзоҳид Маматхонов, 16. Шоҳжаҳон Аббосов, 19. Владислав Алексин, 20. Ғайрат Жўраев, 48. Азизбек Турғунбоев, 88. Владислав Нуриев.

“Норин”: 1. Элдор Исабоев, 4. Фарруҳ Нурлибоев (С), 7. Рустам Аъзамов, 8. Сарварбек Сафаров, 10. Аҳрор Умаржонов (Файзулло Жуманқўзиев 84), 11. Шоҳруҳ Достонов, 17. Шоирбек Рўзиев (Достон Ибрагимов 56), 18. Умарбек Тўхтасинов, 19. Элдор Эргашев, 20. Жавлон Искандаров, 22. Санжар Тўрақулов.
Захира: 35. Муҳриддин Аҳмедов, 6. Достон Ибрагимов, 13. Илҳомжон Тожибоев, 15. Шокир Ёқубжонов, 21. Мардон Ғуломназаров, 23. Жаъфар Исмоилов, 24. Файзулло Жуманқўзиев.

Огоҳлантиришлар: Дилшод Жабборов (39), Ғайрат Жўраев (74), Сарварбек Сафаров (65)

Четлатиш: Илҳом Бойдадаев (17) - Сарварбек Сафаров (89)

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар