"Герта" "Лион" футболчисини ўз таркибига қўшиб олди

"Герта" "Лион" футболчисини ўз таркибига қўшиб олди

Футболчи Бундеслига клуби сафига кўчиб ўтди.

Франция биринчи дивизони вакили "Лион" расмий матбуот-хизмати ярим ҳимоячи Люк Тусарнинг "Герта" таркибига кўчиб ўтганлиги ҳақида хабар берди.

Француз матбуотига кўра, ушбу трансфер немис клуби учун 25 миллион еврога тушган. Келишувга кўра, Тусар мавсум сўнггигача "Лион"да ижара асосида тўп суради ва янги мавсумдан Германия Бундеслигасида фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг "Лион" билан шартномаси 2022-йил ёзида якунига етади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз