"Реал" "Барселона"дан ўзиб кетмоқчи

"Реал" "Барселона"дан ўзиб кетмоқчи

"Қаймоқрангликлар" Рамосга ўринбосар топди.

Италиянинг етакчи Calciomercato нашрига кўра, "Интер" марказий ҳимоячиси Милан Шкриньяр ёзда клубни тарк этиши мумкин.

24 ёшли словакиялик футболчи учун "Реал" ва "Барселона" клублари даъвогарлик қилмоқда. Манбага кўра, футболчининг агенти Мадрид клуби билан келишув имзолашга яқин турибди.

Хабарларга кўра, мадридликлар Мкриньярни 33 ёшли испаниялик марказий ҳимоячи Серхио Рамоснинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчи учун шунингдек, ПСЖ ва "Манчестер Сити" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз