Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи, 5-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувда ҳисоб Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марат Бикмаев узоқ масофадан дарвозабон устидан тўпни ошириб урган голи эвазига очилди. Дастлабки бўлимда Жанубий Корея Ўзбекистон дарвозаси томон йўл топа олимади.

Иккинчи бўлимда Жанубий Корея ҳужумда янада хавфли ўйин кўрсата бошлади. Натижада ўйиннинг  67-дақиқасида Нам Тай Ҳи ҳисобни тенглаштирди. Ўйин асосий вақти якунланишига 5 дақиқа қолганида эса Ку Жа Чол Кореяга ғалаба келтирган голни киритди.

Шу тариқа Жанубий Корея йиғган очколари сони 10тага етди. Ўзбекистонда эса 9 очко мавжуд ва ҳозирда “А” гуруҳида Эрон ва Корея Республикасидан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1

15.11. 2016. Сеул. "Seoul World Cup" стадиони.

Голлар: Марат Бикмаев (25) -  Нам Тай Ҳи (67), Ку Жа Чол (85).

Жанубий Корея:  23.Ким Сонг Гю, 4.Ким Ки Хи, 6.Пак Жу Ҳу (3.Хонг Чул, 82), 7.Сон Хён Мин, 10.Нам Тай Ҳи, 11.Жи Донг Вон, 13.Ку Жа Чол, 16.Ки Сун Йонг, 18.Ли Жон Ҳёп (9.Ким Шин Вук, 66), 20.Жанг Хюн Су, 22.Ким Чанг Су.

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов,  19.Виталий Денисов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Даврон Ҳошимов,  18.Отабек Шукуров, 17.Вадим Афонин, 9.Одил Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев (15.Александр Гейнрих, 60), 23.Элдор Шомуродов (14.Жавоҳир Соҳибов, 80), 11.Игорь Сергеев.

"А" гуруҳи, 5-тури доирасидаги қолган икки ўйинда ҳам ҳисоб очилмади: Хитой - Қатар 0:0, Сурия - Эрон 0:0.

1479226795
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар