Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Самвел Бабаян: "Дуранг учун ўйнаймизми? Аниқ режа асосида ўйнаймиз"

Самвел Бабаян: "Дуранг учун ўйнаймизми? Аниқ режа асосида ўйнаймиз"

Самвел Бабаян: "Дуранг учун ўйнаймизми? Аниқ режа асосида ўйнаймиз"

Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш баҳси олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисми Самвел Бабаян ва ҳужумчи Игорь Сергеев иштирок этди.

— Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси кам гол ўтказмоқда. Жамоангизни Осиё кубоги-2015да иштирок этган Ўзбекистон жамоа билан таққослай оласизми?
— Мен мураббий сифатида таққослашим тўғри бўлмасди. Бунинг учун журналистлар ва мухлислар бор. Осиё кубогида иштирок этган таркибдан 8 нафар футболчи ҳозир ҳам сафимизда ўйнамоқда. Улардан ташқари бир неча нафар ёш футболчилар терма жамоага таклиф этилди. Асосий фарқ шунда. Ўйин борасида таққослашим тўғри иш ҳисобланмайди.

Игорь Сергеевга савол:
— Хитой чемпионатига кўчиб ўтганингиздан кейин кам гол уряпсиз. Бунинг сабаби нимада?
Сергеев: — Хитой чемпионатида ўйнаётганимга ҳали кўп бўлмади. Бу вақт давомида чемпионатга мослашиш учун вақт сарфлаган бўлсам, бошқа томондан омад ҳам келмади. Яна иқлим ва ҳолатнинг ўзгариши ҳам ўйинимга таъсир кўрсатди. Худога шукр, сўнгги ўйинларда гол уряпман. Умид қиламан, бундан кейин ҳам шундай ўйнашда давом этаман. Терма жамоа ҳақида тўхталадиган бўлсам, сени термага таклиф қилишдими, бор кучинг билан ўйнашинг керак. Терма жамоада сенга кўп вақт берилмайди. Агар 2 дақиқа берилса ҳам, ундан самарали фойдаланишга ҳаракат қилиш керак.

— Корея терма жамоасининг қайси футболчисидан кўпроқ хавф кутяпсиз?
— Жанубий Кореянинг барча футболчилари ҳам терма жамоа, ҳам клуб сафида юқори савияда ўйнаб келмоқда. Шу боис, кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин. Шунга қарамай, ўзимиз учун хавфли футболчиларни аниқлаб олдик, уларга қарши ўйин услубини яратяпмиз. Ҳозирча уларнинг исм-фамилиясини айтмайман.

— Терма жамоани эртага муҳим ўйин кутиб турибди. Футболчиларни бу ўйинга қандай тайёрлаяпсиз, уларга нималар дедингиз?
— Биз учун навбатдаги ҳар бир ўйин ўта муҳим ҳисобланади. Рақибнинг аҳамияти йўқ. Шундан келиб чиққан ҳолда ўйинга тайёргарлик кўряпмиз.

— Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйинларга кўп иштирок этган. Аммо ҳар сафар битта тўп фарқи билан ютқазган. Бунинг сабаби нимада?
Сергеев: — Ўзбекистон U23 сафида Ж.Кореяга қарши ўйинда ютқазмаслигимиз керак эди. Ҳакам ўйинимизни бузиб қўйганди. Ҳозирда мураббийларимиз аввалги хатоларимиздан хулоса чиқариб, бизни ўйинга тўғри тайёрлашмоқда. Умид қиламан, бу сафар битта гол ютқазмаймиз, аксинча битта гол фарқи билан ютамиз.

— Ўзбекистон эртага дуранг учун ўйнайдими? Дуранг учун тактика туздингизми?
— Эртанги ўйин учун аниқ режага эгамиз. Қандай натижа учун ўйнашимизни айтмайман. Боиси, футболда вазият ҳар дақиқада ўзгариб кетиши мумкин. Эртага белгиланган режа асосида ҳаракат қиламиз.

— Нима учун терма жамоа Кореяга эртароқ эмас, ўйинга 2 кун қолганда етиб келди?
— Биз  барча нарсани инобатга олиб шундай қарорга келдик. Шундай қилсак, футболчилар ўйин пайтида ўзларини яхши ҳис қилади деб ҳисобладик.

1479126012
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар