"Милан" МЮ ярим ҳимоячиси билан музокара ўтказмоқда

"Милан" МЮ ярим ҳимоячиси билан музокара ўтказмоқда

Серб А Серияга йўл олиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Неманья Матич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "россонерилар" раҳбарияти 31 ёшли футболчининг мутасаддилари билан музокараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Матичнинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади.

Жорий мавсумда сербиялик ярим ҳимоячи МЮ либосида 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта голлик узатма муаллифи бўлди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз