Линекер:

Линекер: "Ливерпуль" чемпионликка жуда яқин

Линекер: "Ливерпуль" чемпионликка жуда яқин

Унинг тахмини қанчалик тўғри?

Англиялик машҳур футболчи Гари Линекер "Ливерпуль" жорий мавсум АПЛда чемпион бўлишига ишонмоқда.

Собиқ футболчининг сўзларига кўра "Манчестер Сити" бугун "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда очко йўқотгач уларнинг пешқадам "Ливерпуль" билан ўртадаги очколар фарқи 13 тага етган ва “шаҳарликлар” энди мерсисайдликларга ета олишмайди.

Қолаверса, ҳозир “Ливерпуль” ҳисобида яна 2 та ўйин захираси мавжуд.

“Ливерпуль” АПЛ чемпионлигига жуда яқин”, - дейди Линекер.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" эртага "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз