Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ку Жа Чол: "Эртанги ўйиндан яхши натижа кутаяпман"

Ку Жа Чол: "Эртанги ўйиндан яхши натижа кутаяпман"

Ку Жа Чол: "Эртанги ўйиндан яхши натижа кутаяпман"

Бош мураббий Ули Штилике билан бирга Германиянинг “Аугсбург” клуби ярим ҳимоячиси Ку Жа Чол ҳам матбуот анжуманида қатнашди.

“Эртанги ўйин биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки биз рақибдан икки очко ортда қоляпмиз. Уй ўйини эканлигини ҳисобга олган ҳолда фақат 3 очкони қўлга киритишимиз лозим. Шунда яхши ўринга кўтариламиз”, — дея сўз бошлади Ку Жа Чол. “Албатта, Канада билан ўйин биз учун фойдали бўлди. Лекин ЖЧ саралаши ва ўртоқлик ўйини ўртасида катта тафовут бор. Бизга эртанги ўйинда совуққонлик жуда керак. Ҳаёт-мамот ўйини бўлганлиги туфайли якка курашларда ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Жамоадошларимнинг кучини биган ҳолда айтаманки, эртанги ўйиндан яхши натижа кутаяпман. Ҳаяжонни йўқотиб, совуққон бўлишимиз шарт”, — деди Бундеслигада тўп сурувчи Ку Жа Чол.

ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги Сеулда ўтган Жанубий Корея-Ўзбекистон ўйинида Ку Жа Чол жароҳати сабаб қатнаша олмаган эди. У ўша даврни эслаб, Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди: “4 йил аввал бўлган ўша ўйинни трибунадан туриб кузатганман. Стадион томошабинлар билан лиқ тўлган эди. Жуда ҳаяжонли ўша ўйинда Ўзбекистон яхши ўйнаган эди. Лекин мени таъсирлантирадиган вазият бўлмаган эди”.

Корейс ОАВ маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
1479111008
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар