Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ули Штилике: "Ўзбекистонда ҳимоя чизиғи мустаҳкам"

Ули Штилике: "Ўзбекистонда ҳимоя чизиғи мустаҳкам"

Ули Штилике: "Ўзбекистонда ҳимоя чизиғи мустаҳкам"

Бироз аввал Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди. У сўзларини қуйидагича бошлади:

“Эртанги ўйин жуда муҳимлигини сизлар айтмасангиз ҳам яхши англаб турибман. ЖЧ саралашидаги ўрин учун кураш бўлади. Ўзбекистон эртанги ўйин натижасига кўра гуруҳда ўз ўрнини мустаҳкамлашга уринса, биз 2-ўринни ўзимизники қилишга ҳаракат қиламиз. Бу ўйинга кўп нарса “тикилган”.

Немис мураббийнинг айтишича, “Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Ли Чонг Йонг эртанги ўйинда майдонга тушмаслиги ойдинлашди. Шунингдек, германиялик мутахассис ўзининг терма жамоа рулидаги муваффаиятсиз даври ҳақидаги саволга:

“Икки йиллик бошқарувим давомида бундай ҳолат кузатилмаганди. ЖЧ саралаш босқичида шунақаси ҳам бўлиб туради. Шогирдларим билан бу ҳақда гаплашиб олганман. Канада билан ўйиндаги муваффақият бизга ишончни орттирди. Эртага ҳам буни давом этттирамиз деб ўйлайман”, — дея жавоб берди.

Эртанги рақиб – Ўзбекистон ҳақида қандай фикрдалигини Ули Штилике шундай ифодалади: “Нафақат ЖЧ саралашидаги 4та ўйинини, балки Иордания билан ўтказган ўртоқлик ўйинини ҳам кўриб чиқдим. Уларда йирик ғалаба ҳам, йирик мағлубият ҳам йўқ. 5та ўйин давомида атиги 1та гол ўтказиб юборишганлиги уларда ҳимоя чизиғи мустаҳкамлигини англатиб турибди. Эронга ўтказилган гол ҳам стандарт вазият орқали киритилган. Биз Канада билан ўйиндагидек ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳужум ва ҳимоя чизиғи ҳамоҳанглиги Ўзбекистонни мағлуб этишимизга яхши омил бўлади”.

Корейс ОАВ маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
1479110847
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар