Салоҳ Луис Суаресни ортда қолдирди

Салоҳ Луис Суаресни ортда қолдирди

Салоҳ Луис Суаресни ортда қолдирди

Салоҳнинг "Ливерпул"даги голлари сони 84 тага етди.

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган "Уотфорд" (2:0) га қарши беллашувда ҳисобни очди.

Бу 27 ёшли футболчининг "Ливерпуль" сафидаги 126-ўйинидаги 83-голи бўлди.

Учрашув якуни арафасида мисрлик футболчи баҳсда дубль қайд этиб, ўзининг "Ливерпул"даги 84-голини киритишга улгурди.

Бу билан, Салоҳ ҳозирда "Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган Луис Суаресни ортда қолдиришга эришди. Уругвайлик футболчи "Ливерпуль" сафида 133 та беллашув ўтказиб, 82 та гол урган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз