Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Хави бошқарувидаги

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Хави бошқарувидаги "Ал-Садд" Мексика клубига ютқазди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Хави бошқарувидаги "Ал-Садд" Мексика клубига ютқазди

"Ал-Садд" клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этди.

2019 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалчилари номи маълум бўлди.

Аввалроқ, "Ал Ҳилоль" клуби Туниснинг "Эсперанс" жамоасини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганини маълум қилган эдик.

Қатарнинг "Ал-Садд" жамоаси эса 1/4 финал босқичида Мексиканинг "Монтеррей" клубига қарши тўқнашиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди.

Ярим финалда "Ал Ҳилоль" ва "Фламенго" ўзаро тўқнаш келса (17 декабрь), иккинчи жуфтликда "Ливерпуль" ва "Монтеррей қарама-қаршилиги бўлиб ўтади (18 декабрь).

"Монтеррей" (Мексика) – "Ал-Садд" (Қатар) 3:2 (2:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 23 Ванджони, 2:0 – 45 Фунес Мори, 2:1 – 66 Бунеджа, 3:1 – 77 Родригес, 3:2 – 89 Хассан.

"Монтеррей" – Бароверо, Ванджони, Монтес (Басанта, 86), Медина, Санчес, Писарро (Лайюн, 80), Гонсалес, Гальярдо, Фунес Мори, Пабон (Меса, 73), Родригес.

"Ал-Садд" – Аль-Шеб (Эйса, 85), Аль-Хаджри (Чжон У Ен, 71), Хассан, Педру Мигел, Сальман, Габи, Хухи, Нам Тхэ Хи, Афиф, Халид, Бунежа.

Огоҳлантиришлар: Бунежа (32), Хухи (37), Педру Мигел (41), Гонсалес (55), Санчес (61), Сальман (75).

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз