Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

АПЛ. "Челси" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни тор-мор этди

АПЛ. "Челси" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни тор-мор этди

АПЛ. "Челси" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни тор-мор этди

Англия Премьер-лигасининг 9-тури доирасида бўлиб ўтган марказий ўйинда "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда тор-мор келтирди.
Ўйиннинг 28-сониясидаёқ Педро ҳисобни очиб, бугун Лондонда "қизил иблислар"га осон бўлмаслиги ҳақида огоҳлик қўнғироғини чалди. Айтиш мумкинки, ушубу ўта тезкор гол қайсидур маънода "МЮ"нинг барча режараларини издан чиқариб юборди ва натижада эса ўйин йирик ҳисоб билан якунланди.
Бир томондан "аристократлар"га омад ҳам кулиб боқиб, Де Хеа дарвозаси томон берган ҳар бир зарбаси голга айланаверди.
Ўйиннинг 21-дақиқасида Кэхилл бурчакдан амалга оширлган стандарт вазиятини гол бн якунлаган бўлса, иккинчи бўлимда Азарнинг голи "МЮ"ни батамом нокаутга учратди. Орадан кўп ўтмай Конте томонидан урилган гол эса, клуб хўжайини Абрамовичнинг эртанги 50 йиллик юбилейига бошқалар қатори унинг ҳам совғаси эди, холос. Голгача "МЮ" таслим бўлиб улгурган эди.
Шу тариқа, жамоа ўз очколарини 19 тага етказиб, пешқадамларга деярли етиб олди. "МЮ" эса 14 очко билан 7-ўринда қоладиган бўлди.

АПЛ, 9-ТУР

Челси – Манчестер Юнайтед 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 1 Педро, 2:0 – 21 Кэйхилл, 3:0 – 62 Азар, 4:0 – 70 Канте.

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Чалоба, 71), Канте, Азар (Виллиан, 78), Диего Коста (Батшуайи, 78).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи (Рохо, 52), Блинд, Лингард (Марсьяль, 65), Феллайни (Мата, 46), Эррера, Погба, Рэшфорд, Ибраҳимович.

Огоҳлантиришлар: Педро (1), Байи (29), Давид Луиз (41), Алонсо (66), Погба (75).

1477246812
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар