Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

“Рома” клуби билан қўлга киритган биргина титул - “Ювентус” ёки “Реал” билан қўлга киритилган 10 та титулга тенг!

(Франческо Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Даврон Файзиев: "8-поғонани эгаллашга интиламиз"

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" (3:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини маълум қилди.  
Даврон ФАЙЗИЕВ ("Сўғдиёна" бош мураббийи): - Ўйин тўлиқ "Пахтакор" устунлиги остида ўтди. Йигитларда аввалги турда "Обод" билан ўйинда вазифани бажарганимиздан кейин қандайдир ўзгариш кузатилди. Имкони бўлганда биринчи бўлимдан сўнг барча футболчини алмаштирардим. Ҳозир биз ўнталикдан ўрин олиш учун курашяпмиз. Имкон қадар 8-поғонани эгаллашга интиламиз. Эҳтимол, мен жамоани ўйинга яхши тайёрлай олмагандирман? Натижа учун мен жавобгарман ва айбни бўйнимга оламан. Ўйинимизда бугун мазмун кўрмадим. Уларни худди мажбуран ўйнатаётгандек туюлди. Жорий мавсумда учинчи бор шундай ҳолатга гувоҳ бўлдим. Бутун учрашув мобайнида ҳушёрликни йўқотмаслик лозим. Биз шундай хатоларга дуч келдик.
 
pakhtakor.uz
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар