Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Голлар шоусига айланган учрашув ёхуд “Насаф”-“Навбаҳор” 6:0

Голлар шоусига айланган учрашув ёхуд “Насаф”-“Навбаҳор” 6:0

Голлар шоусига айланган учрашув ёхуд “Насаф”-“Навбаҳор” 6:0

Бугун "Насаф" 26-тур доирасида “Навбаҳор” жамоаси билан баҳс олиб борди. Учрашув олдидан бугунги баҳсда "Насаф" фақат ғалаба учун майдонга тушиши аниқ эди.
Бунга бир қанча сабаблар бор бўлиб, биринчиси 25-турда “Бунёдкор”га кичик ҳисобда имкониятни бой берган "Насаф" учун қайсидир маънода ўзини “оқлаши” талаб этиларди. Иккинчиси ушбу рақиб билан биринчи даврада ҳисобда олдинда бориб, тайёр ғалабани қўлдан бой берган "Насаф" футболчилари учун, аламли дурангга ғалаба билан жавоб беришлари керак эди. Энг муҳими эса, бугун "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг таваллуд айёми муносабати билан унга совға туҳфа қилишлари керак эди. "Насаф" олдида турган бу “вазифа”лар, улар томонидан ортиғи билан адо этилди. Аммо ҳисобнинг бундай йирик бўлишини ҳеч кутмаган эди.
Кутилганидек учрашув бошидан "Насаф" ташаббусни ўз қўлига олди ва “Навбаҳор” жамоаси дарвозаси томон тўхтовсиз ҳужумларни бошлади. Шарҳимиз аввалидан шуни алоҳида таъкидлашни ҳоҳлардикки, бугун учрашувда "Насаф"нинг легионер футболчилари ҳар қачонгидан жонбозлик кўрсатишди. Учрашувдаги биринчи гол ҳам легионер Игорь Голбан томонидан киритилди. 11-дақиқада Огнен Красич кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини амалга оширди, бунда ҳаммадан баланд сакраган Голбан боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.
Иккинчи гол яна бир легионер Огнен Красич томонидан киритилди. Ушбу гол мавсумнинг энг чиройли голларидан бири бўлди десак, муболаға бўлмайди. 27-дақиқада ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумда Фарруҳ Сайфиев тўпни жарима майдонига ўзатиб берди, бунда ҳимоячиларни ортда қолдирган Красич тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва унинг тўхтатмасдан дарвозага тепган зарбасини дарвозабон қайтаришга ожизлик қилди – 2:0.
Учинчи гол энди марказий ҳужумчи Драган Черан томонидан киритилди. Учрашувнинг 34-дақиқасида Красич тўпни бурчакдан ўйинга киритди, аввал тўпга сакраган Эркинов тўпни боши билан орқага ташлади. Бунда Черанга ҳеч ким қаршилик қила олмади. У боши билан тўпни дарвоазага жойлаб қўйди – 3:0.
Тўртинчи гол ҳужумчи Шахбоз Эркинов томонидан, пенальтидан киритилди. Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган дақиқада "Насаф" томонидан навбатдаги ташкил этилган ҳужум мобайнида Фозил Мусаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо рақиб ҳимоячиларидан бири уни чалиб йиқитди. Ҳакам иккиланмасдан 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Пенальтини голга айлантиришда тажрибали ҳужумчи Шахбоз Эркинов адашмади, тўп яна дарвоза тўридан жой олди – 4:0.
Биринчи бўлим ана шу йирик ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимда ҳам "Насаф" футболчилариз ҳужум қилишда давом этишди. Тўғри, “Навбаҳор” жамоаси ҳам иккинчи бўлимда муносиб ҳимояланиб, имкон бўлганда қарши ҳужумлар уюштириб туришди. Аммо уларнинг ташкил қилган ҳужумлари "Насаф" ҳимоячилари томонидан якунига етмасдан тўхтатилаверди.
Учрашувдаги бешинчи гол яна Драган Черан томонидан киритилди. 72-дақиқада майдоннинг ўнг томонидан уюштирилган ҳужумда, тўп жарима майдонига етказиб берилди, аввал ўйинчилардан бирининг дарвозага берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, Драганга келиб тушди, Драганнинг чап оёғи билан дарвозага йўллаган тўпи яна дарвозага бориб тушди – 5:0.
Ниҳоят учрашувдаги олтинчи гол учрашувнинг 87-дақиқасида Огнен Красич томонидан киритилди. Бу вазиятда "Насаф" ўйинчиларидан бири дарвозага зарба йўллади, аммо тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди. Вазиятга яқин турган Красич, ўткир бурчакдан бир зарба билан тўпни дарвоазага жойлаб қўйди – 6:0.
Шундай қилиб, "Насаф"нинг мавсумдаги энг мазмунли ва ҳужумкор ўтказган ўйини голларга бой бўлди. Футболчилар бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларга ҳақиқий футбол ва голлар шоусини намойиш қилиб беришди. "Насаф" мухлислари ҳам ўйинни катта завқ билан томоша қилишиб, ўз севикликларини тинмасдан қўллаб-қувватлаб туришди.
"Насаф" энди навбатдаги учрашувни 29 октябр куни Тошкентда “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади.

ЎзПФЛ, 26-тур. 22.10.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Навбаҳор” (Наманган) 6:0 (4:0). 
“Маразий” стадион. Соат 17:30. 2455 томошабин
Бош ҳакам: И.Танташев (Бухоро) -8,5
Ёрдамчи ҳакамлар: Б. Қодиров – 8,6, А. Қўлдошев – 8,5 (иккаласи ҳам Бухородан)
Захира ҳаками: Д. Акмалов (Тошкент) – 9,0
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Н.Лутфулин.

Голлар: Игорь Голбан, 11’-1:0, Огнен Красич, 27’-2:0, 87’-6:0, Драган Черан, 34’-3:0, 72’-5:0, Шахбоз Эркинов, 45+1’-4:0.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов (с), 22.Игорь Голбан, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (38.Дониёр Нарзуллаев 46), 31.Сайдулло Раҳматов (27.Ислом Рашидхонов 79), 28.Фозил Мусаев, 33.Одилжон Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев, 24.Огнен Красич, 15.Шаҳбоз Эркинов (21.Азамат Алланиёзов 68), 69.Драган Черан.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ильдар Маматказин, 8.Сирожиддин Қўзиев, 23.Шерзод Аъзамов.

“Навбаҳор”: 12.Александр Корнейчук, 16.Шоҳжаҳон Аббосов (84.Илҳомжон Алибоев 87), 20.Ғайрат Жўраев (48.Азизбек Турғунбоев 58), 24.Илҳомжон Бойдедаев, 27.Муроджон Тўйчибоев, 28.Исломбек Исоқжонов, 33.Тоҳиржон Шамсиддинов, 35.Билол Шарофиддинов (83.Жавоҳирбек Олимжонов 77), 50.Абдумалик Абдуллаев, 51.Азизбек Мамзойитов.

Захира: 34.Артур Парванов, 19.Владислав Алексин, 81.Акбарали Холдоров, 86.Ғолиббек Каримов.

Огоҳлантириш: Ғайрат Жўраев 16, Азизбек Мамазойитов 45+1.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар