Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Григорий Колосовский: "Ўйин ва интизомдан қониқмадим"

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" (3:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Григорий Колососвский ўз фикрини маълум қилди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Ўйин икки хил таассурот қолдирди. Вазиятларни бир нечасини кўкка совурдик. Шунингдек, бир қатор футболчилар ўзларига берилган кўрсатмаларни охиригача бажаришмади. Бу интизом билан боғлиқ. Ўйин сифатимиз ҳам жуда яхши бўлгани йўқ. Аввалги беллашувларни яхшироқ ўтказгандик. Шу сабабли ғалабадан тўлиқ кўнглим тўлмади. Ютқазган бўлсак-да, Фарғонада ўйинимиз сифати юқорироқ эди. Баъзи вазиятларда футболчилар бир-бирларининг ўрнини тўлдиришмади. Дастлабки 5 дақиқанинг ўзида икки қулай имкониятни қўлдан чиқардик. Яна Искандеровнинг ўрни билинди. Ижодкорлик ва вазиятлар яратиш борасида муаммога дуч келдик. Ярим ҳимоячилар буни сездирмасликка уринди, аммо барибир учрашувда бу билиниб турди.
 
pakhtakor.uz
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар