АПЛ.

АПЛ. "Лестер" "Арсенал"ни мағлуб этди ва 2-ўринга чиқиб олди

АПЛ. "Лестер" "Арсенал"ни мағлуб этди ва 2-ўринга чиқиб олди

Бундан бироз олдин Англия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган "Лестер Сити" ҳамда "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Кинг Пауэр стэдиум"да кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Жейми Варди ва Жеймс Мэдиссонлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, "тулкилар" ҳисобидаги очколар сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. 17 очкоси бор "Арсенал" эса 6-поғонадан жой олган.

{game}3055850{/game}

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз