Шомуродов ва Соболев 4 ўйиндан бери гол кирита олмаяпти

Шомуродов ва Соболев 4 ўйиндан бери гол кирита олмаяпти

Шомуродов ва Соболев 4 ўйиндан бери гол кирита олмаяпти

Уларнинг самарадорлиги пасайиб кетди.

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва "Крилья Советов" форварди Александр Соболевлар Россия Премьер-лигаси 16-турида гол кирита олишмади.

Қизиғи, ҳар иккала футболчи қаторасига 4 баҳсдан буён рақиб дарвозасини ишғол эта билмаяпти. "Крилья Советов" аъзоси "Спартак" (0:2), "Рубин" (0:0), "Зенит" (0:2) ҳамда "Оренбург" (1:0)га қарши учрашувларда ҳеч нарса қила олмаган бўлса, ҳамюртимиз "Тамбов" (1:2), "Краснодар" (2:2), "Сочи" (2:0) ва "Зенит"га (1:6) қарши кечган беллашувларда ўз номини таблога ёздириб қўя олмади.

Шундай бўлсада, икковлон РПЛ тўпурарлар жадвалида 10 тадан гол киритган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз