Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртага БААга йўл олади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртага БААга йўл олади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртага БААга йўл олади

Мақсад сари ҳаракат.

Биласиз, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари ???????? Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

Олдинроқ хабар берганимиздек, ноябрь ойида ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этади. 13-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Унда БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия,  Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Мазкур мусобақа олдидан бир ҳафта давомида Тошкентда йиғин олиб борган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртага БААга йўл олади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз