Вадим Абрамов: Хатто

Вадим Абрамов: Хатто "Манчестер Сити"да ҳам биздагидек муаммо бор

Вадим Абрамов: Хатто "Манчестер Сити"да ҳам биздагидек муаммо бор

Терма жамоамиз ғалабадан ўз қуйидаги фикрларни билдирди

Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасида кечган ўртоқлик ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида терма жамоамиз устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Яхши беллашув бўлди. 6 та футболчини алмаштириб, кўпчиликни синовдан ўтказдим. Уларнинг имкониятларини кўрдим. Энди кейинги учрашувга тикланишимиз лозим.

Ҳамма жамоа ҳам рақибдан келиб чиқиб ҳаракат қилади, яъни имконият борича ҳужум қилади. Биз ҳам кўплаб ҳужумлар қилдик, гол ҳам ўтказиб юбордик. Кўплаб ҳужум қиладиган ва гол ўтказмайдиган жамоа бўлмаса керак. Ҳатто "Манчестер Сити"да ҳам ҳудди биздагидек муаммо бор. Бизда Ван Дейк йўқ. Бразилия қанча хоҳласа шунча уради. Биз Бразилия эмасмиз, лекин ҳаракатдамиз.

Одил Аҳмедов ҳимояда синаб кўрилди. Балки у Саудия Арабистонига қарши учрашувда ўйнамаслиги ҳам мумкин. Бу эксперимент эди холос, - деди Абрамов.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз