Қирғизистон терма жамоаси устози Ўзбекистондан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Қирғизистон терма жамоаси устози Ўзбекистондан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Қирғизистон терма жамоаси устози Ўзбекистондан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Мураббий мағлубиятга изоҳ берди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Беллашувда ҳамюртларимиз Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов ва Жамшид Искандеровнинг голлари эвазига ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Александр Крестинин иштирок этди.

- Биринчи навбатда Ўзбекистон миллий терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ишончли ва чиройли ўйин.

Ҳа бир томондан олиб қараганда, муаммоларимиз бор, тарбик борасида ҳам. Қолаверса, жамоаларнинг савияси бошқа-бошқа. Фарқ сезилди. Лекин шогирдларим курашишди, қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Умумн олганда, чорлов учун раҳмат.

Бугунги ўйин ҳали ўз устимизда ишлашимиз кераклиги кўрсатди. Биз тушуниб турипмиз, томонлар ўртасидаги фарқни. Шунинг учун бу ўйин фойдали бўлди.

Шу ўринда мен ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мухлисларга раҳмат айтаман. Улар чиройли тарзда қўллаб туришди. Атмосфера ажойиб, - деди мураббий.

  

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз