"Навбаҳор" клуби "Бунёдкор" билан ўйингача йўқотишларни бартараф эта оладими?

"Навбаҳор" клуби "Бунёдкор" билан ўйингача йўқотишларни бартараф эта оладими?

"Навбаҳор"нинг жароҳатланган футболчилари қачон сафга қайтади?

Хабарингиз бор, “Навбаҳор”нинг бир қатор футболчилари жароҳат туфайли майдонга туша олишмаяпти. Булар: ярим ҳимоячилар – Абдужамол Исроилов (Суперлига 11-туридан ўрин олган АГМК – “Навбаҳор” (1:1) баҳсида оёғидан жароҳат олган, 16 июнда), Аббос Ғуломов (“Навбаҳор”нинг икки таркибга бўлиниб, ўртоқлик учрашуви ўтказганида елкасидан жароҳат олган, 7 сентябрда) ва Абдулҳай Исмоилов (Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” (1:0) ўйинида оёғидан жароҳат олган). 

Хўш, жамоанинг мазкур футболчилари қачон майдонга қайтишади?

Таъкидлаш жоизки, Аббос Ғуломов ва Абдулҳай Исмоилов “лочинлар”нинг кечадан бошланган умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этишди ҳамда мазкур футболчиларнинг Суперлига 24-туридан ўрин олган, 24 ноябрда сафарда ўтказиладиган “Бунёдкор”га қарши кечадиган баҳсда майдонга тушишлари эҳтимоли юқори. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Абдужамол Исроилов эса ҳозирча якка тартибда машғулотлар ўтказмоқда. Унинг қачон умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши ҳозирча номаълум.  

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз