18 ёшли ҳужумчи

18 ёшли ҳужумчи "Арсенал"нинг энг яхши футболчиси деб топилди

18 ёшли ҳужумчи "Арсенал"нинг энг яхши футболчиси деб топилди

У ўтган ой 5 та гол урди.

"Арсенал" форварди Габриэл Мартинелли жамоанинг ўтган октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 18 ёшли бразилиялик футболчи октябрь ойида “канонирлар” сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Маълумот учун, Мартинелли “Арсенал” сафига ўтган ёзги трансферлар даврида “Итуано” клубидан 6,7 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз