Манчини Италия терма жамоасига 3 нафар дебютантни жалб этди

Манчини Италия терма жамоасига 3 нафар дебютантни жалб этди

Манчини Италия терма жамоасига 3 нафар дебютантни жалб этди

У таркибда бироз ўзгаришларга қўл урди.

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 саралашидан ўрин олган Босния ва Герцеговина ҳамда Арманистонга қарши ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни жалб этди.

Эътиборлиси, Риккардо Орсолини ("Болонья"), Гаэтано Кастровилли ("Фиорентина") ва Андреа Чистаналар ("Брешия") илк бор терма жамоадан чақирув олишди.

Дарвозабонлар: Жанлуижи Доннарумма ("Милан"), Пьерлуиджи Голлини ("Аталанта"), Алекс Мерет ("Наполи"), Сальваторе Сиригу ("Торино").

Ҳимоячилар: Франческо Ачерби ("Лацио"), Кристиано Бираги ("Интер"), Леонардо Бонуччи ("Ювентус"), Андреа Чистана ("Брешия"), Джованни Ди Лоренцо ("Наполи"), Эмерсон Палмиери ("Челси"), Алессандро Флоренци ("Рома"), Армандо Иццо ("Торино"), Алессио Романьоли ("Милан"), Леонардо Спинаццола ("Рома").

Ярим ҳимоячилар: Николо Барелла ("Интер"), Гаэстано Кастровилли ("Фиорентина"), Жоржиньо ("Челси"), Роландо Мандрагора ("Удинезе"), Марко Верратти (ПСЖ), Николо Дзаньоло ("Рома").

Ҳужумчилар: Андреа Белотти ("Торино"), Доменико Берарди ("Сасуоло"), Федерико Бернардески ("Ювентус"), Федерико Кьеза ("Фиорентина"), Стефан Эль-Шаарави ("Шанхай Шеньхуа"), Чиро Иммобиле ("Лацио"), Лоренцо Инсинье ("Наполи"), Риккардо Орсолини ("Болонья").

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси муддатидан аввал Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Босния - Италия ўйини 15 ноябрь, Италия – Арманистон баҳси эса 18 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз