Андрей Канчельскис Москвада УЕФАнинг “Про” лицензиясини тасдиқлашда иштирок этади

Андрей Канчельскис Москвада УЕФАнинг “Про” лицензиясини тасдиқлашда иштирок этади

Андрей Канчельскис Москвада УЕФАнинг “Про” лицензиясини тасдиқлашда иштирок этади

"Навбаҳор" машғулотларга киришмоқда

ФИФА кунлари муносабати билан Суперлигада 20 кундан кўпроқ танаффус юзага келди. Шу боис, Навбаҳор” аъзоларига ҳам бир ҳафталик таътил берилганди.

Наманганликлар Суперлига 24-тур доирасидаги 24 ноябрда сафарда “Бунёдкор”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарликни бугундан бошлашади.

Бугунги машғулот “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонида ўтказилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия пойтахти Москвада 10-11 ноябрь кунлари ўтказиладиган УЕФАнинг “Про” лицензиясини тасдиқлаш бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиши муносабати билан “лочинлар”нинг бугунги машғулоти россиялик мутахассис Алексей Беленков бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида ўтказилади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз