"Эспаньол" Еврокубоклардаги тарихий рекордини янада яхшилаб олди

"Эспаньол" Еврокубоклардаги тарихий рекордини янада яхшилаб олди

Уларнинг рекордини янгилаш жуда ҳам қийин.

Кеча УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқич 4-турида “Эспаньол” ўз майдонида “Лудогорец” жамоасини қабул қилди ва 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар УЕФА кубоги ва Европа лигасида қаторасига 25 та ўйиндан буён мағлуб бўлмай келишмоқда. Бу эса еврокубоклар рекорди ҳисобланади.

Айтиш керакки, “Эспаньол” бу борада 1994-1996 йилларда “Аякс” (21) ўрнатган рекордни анча ортда қолдириб юборди.

Маълумот учун, бу ерда “Эспаньол”нинг пенальтилар сериясида ютқазишгани инобатга олинмайди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак