"Челси" икки ҳужумчиси билан хайрлашмоқчи

"Челси" икки ҳужумчиси билан хайрлашмоқчи

Уларга чиқиш эшиклари кўрсатилмоқда.

The Telegraph нашри хабарига кўра, Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчилар Оливье Жиру ва Педрони сотиб юбормоқчи. Ушбу трансферларни "кўклар" қишги трансфер ойнаси вақтидаёқ амалга оширишмоқчи.

Лондонликлар испаниялик ва франциялик ҳужумчиларни клубда ушлаб туришдан манфаат йўқ деб ҳисоблашмоқда. Улар ёш футболчиларга кўпроқ имконият бериш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Педро учун турк ва хитой клубларидан таклиф борлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз