Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Айман Ҳаким: “Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди”

Айман Ҳаким: “Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди”

Айман Ҳаким: “Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди”

Ўзбекистон – Сурия ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида бўлиб ўтган ўйиндан сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг биринчи қисмида Сурия бош мураббийи Айман Ҳаким саволларга жавоб берди.

Бугун мен жамоавий ўйиндан қониқиш хосил қилдим. Менимча, йигитларим яхши ўйин кўрсатди. Ҳам тактик, ҳам жисмонан бугун Сурия яхши ўйнади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон узоқ вақт мобайнида дарвозамизга йўл топа олишмади. Аммо ўйин тақдирини биргина хато ҳал қилиб қўйди. Аммо бундан фожеа ясаш керак эмас. Хатоларни таҳлил қилиб, кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлашимиз лозим.

Биз имкон қадар узун узатмалар билан ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик. Зарба бериш учун вазият туғилиши билан, Ўзбекистон дарвозасига зарба йўлладик. Умуман, бизнинг асосий вазифамиз, ҳимоя чизиғини яхши ушлаш эди.

Бугун бизнинг ўйинга стадионга йиғилган минглаб мухлислар босими ҳам таъсир ўтказди, деб ўйлайман. Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бугун биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик.

Ҳужум ва ҳимоя чизиғи ўртасидаги узилиш бўлди. Футболда бундай хатолар бўлиб туради, бугун хатолардан бири бизга қимматга тушди.

Шуни ҳам қўшимча қилишни истардимки, бугун Ўзбекисттон ҳақли равишда ғалаба қозонди", дейди Сурия терма жамоаси бош мураббийи.

1472754965
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар