Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

“Рома” клуби билан қўлга киритган биргина титул - “Ювентус” ёки “Реал” билан қўлга киритилган 10 та титулга тенг!

(Франческо Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичини ғалаба билан бошладик

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичини ғалаба билан бошладик

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичини ғалаба билан бошладик

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи илк турида ўз майдонида Сурия терма жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этди ва гуруҳдаги дастлабки 3 очкосини қўлга киритди.

Бугун Осиёнинг бир қатор мамлакатларида ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинларига старт берилди. Дастлабки турда Тошкентда Сурия терма жамоасини қабул қилган Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасида Александр Гейнрих томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса, Самвел Бабаян таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди ва айнан захирадан майдонга туширилган Александр Гейнрих учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида Жанубий Корея миллий терма жамоаси ўз майдонида Хитойни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳнинг яна бир учрашувида Эрон терма жамоаси бугун ўз майдонида Қатар терма жамоасини қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 октябрь куни сафарда Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи.

“A”гуруҳи, 1-тур.

1 сентябрь. “Бунёдкор” стадиони.

Ўзбекистон - Сурия 1:0

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Тору Сагара, Хироши Ямаучи, Кимура Хироюки (барчаси Япония)

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 18.Отабек Шукуров, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 9.Одил Аҳмедов, 7.Азиз Ҳайдаров (14.Жавоҳир Соҳибов, 67), 8.Сервер Жепаров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов (15.Александр Гейнрих, 56), 11.Игорь Сергеев. 

Сурия: 1.Иброҳим Алмеҳ, 2.Аҳмад Ал Салеҳ, 3.Моуаиад Ал Ажжан, 5.Омро Ал Мидани, 7.Надим Сабоғ (11.Осама Омари, 62), 8.Омар Харбин, 9.Маҳмуд Ал Мавас, 10.Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин (19.Муҳаммад Рафат Муҳтади, 84), 15.Алаа Ал Шбли, 16.Ҳамид Мидо (20.Холид Ал Мбайед, 69), 18.Зоҳир Ал Медани.

Огоҳлантиришлар: Омро Ал Мидани 26, Зоҳир Ал Медани 39, Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин 42, Аҳмад Ал Салеҳ 82.

1472754898
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар