Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

“Рома” клуби билан қўлга киритган биргина титул - “Ювентус” ёки “Реал” билан қўлга киритилган 10 та титулга тенг!

(Франческо Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЖЧ-2018: Жанубий Корея терма жамоаси Хитойни мағлуб этди

ЖЧ-2018: Жанубий Корея терма жамоаси Хитойни мағлуб этди

ЖЧ-2018: Жанубий Корея терма жамоаси Хитойни мағлуб этди

Ҳозиргина ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичининг А гуруҳидан ўрин олган дастлабки ўйини ўз ниҳосига етди. Унда Жанубий Корея терма жамоаси Хитой терма жамоаси устидан 3-2 ҳисобида қийин ғалабага эришди. 

Учрашувнинг 21-дақиқасида хитойликлар ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 63 ҳамда 66 дақиқаларда Жанубий Корея терма жамоаси футболчилари гол киритиб, 3-0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ, учинчи голни ўтказиб юборган Хитой терма жамоаси аъзолари ўзларига келишди ва уч дақиқа ичида (74,77) иккита гол киритиб, ўйиннинг қолган қисми янада муросасиз ўтишини таъминлаб беришди. Хитой терма жамоаси ҳар қанча уринмасин, ҳисобни тенглаштира олмади ва ўйин Жанубий Корея терма жамоаси ғалабаси билан якунланди. 

Демак, гуруҳимиздаги илк ўйиндан сўнг корейслар уч очко билан вақтинчалик пешқадамга айланиб олди. Умид қиламизки, терма жамоамиз урия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, тўплар нисбатига кўра биринчи ўринга чиқиб олишади. 

 

1472735054
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар