Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Барселона” мехмонда ғалаба қозона олмади

“Барселона” мехмонда ғалаба қозона олмади

“Барселона” мехмонда ғалаба қозона олмади

Европада энг кучли ҳужумга эга деб таъриф этилаётган “Барселона” бугун “Виляреал” билан муроса кўчасини танлашга мажбур бўлди. Каталонияликлар “Виляреал”ни биринчи таймда жарима тўпларидан доғда қолдирган бўлса, иккинчи таймда эса бир гол ва битта автогол эвазига ғалабани қўлдан бой берди.

Ўйиннинг 21 дақиқасидаёқ Ракитич ҳисобни очди. Биринчи таямнинг 41 дақиқасида Неймар 11 метрлик жарима тўпи пеналтини аниқ амалга оширди. Жамоалар шу ҳисоб билан таймни якунлашди.

Иккинчи тайм “Виляреал” учун аталди. Аввалига 57 дақиқада Бекамбу ҳисобни қисқартирган бўлса, кейинроқ Матье бурчакдан йўлланган зарбани Браво дарвозасига киритиб қўйди. Ўйин якунроғида Ракитич дубл қайд этиш имкониятини қўлдан бой берди.

Шу тариқа каталонияликлар мехмондан бир очко билан қайтишга мажбур бўлишди. Бироқ улар Испанияда пешқадамлик қилишда давом этишмоқда.

Вильярреал - Барселона - 2:2 (0:2)

Голлар
Ракитич 21 (0:1). Неймар 41 (0:2 - пен.). Бакамбу 57 (1:2). Матьё 63 (2:2 - автогол).

Вильярреал: Асенхо, Рукавина, Марио, Руис, Баили, Сориано, Суарес (Пина, 74), Тригерос, Бакамбу (Лопес, 71), Кастильехо, Сольдадо (Баптистао, 83)

Барселона: Браво, Пике (Матьё, 55), Альба, Роберто, Туран (Алвес, 56), Бускетс, Маскерано, Ракитич, Месси, Неймар, Суарес

Огоҳлантирилганлар:
Сольдадо, 20; Сориано, 24; Асенхо, 40; Руис, 42; Рукавина, 43; Пина, 78; Марио, 84; Тригерос, 85 - Туран, 13; Пике, 16; Альба, 53

Хакам:
Хосе Мария Санчес (Испания)

20 марта 18:00, Мадригал

1458504347
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар