"Олтин тўп" учун номзодлар эълон қилинди

"Олтин тўп" учун номзодлар эълон қилинди

Учта бешталик гуруҳ эълон қилинди.

France Football нашри "Олтин тўп" учун давогарлик қиладиган 15 та футболчилар рўйҳатини эълон қилди.

Биринчи бешталик номзодлар Садьо Мане ("Ливерпуль"), Серхио Агуэро ("Манчестер Сити"), Френки де Йонг ("Барселона"), Уго Льорис ("Тоттенхэм") ва Душан Тадич ("Аякс").

Иккинчи бешталик рўйхатига Килиан Мбаппе (ПСЖ), Трент Александер-Арнолд ("Ливерпуль"), Донни ван де Бек ("Аякс"), Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал") ва Марк-Андре тер Стеген ("Барселона") киритилган.

Учинчи кучли бешлик аъзолари сифатида Криштиану Роналду ("Ювентус"),Алиссон ("Ливерпуль"), Маттейс де Лигт ("Ювентус"), Карим Бензема ("Реал") Джорджиньо Вейналдум ("Ливерпуль") қайд этилган.

Тақдирлаш маросими иккинчи декабр куни Франциянинг "Шатле" театрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, шу куни аёллар ўртасида ҳам "Олтин тўп" совриндори ва 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчи ва энг яхши дарвозабон номинациялари бўйича ғолиблар эълон қилинади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар